Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилади

Хабарингиз бор, Про лига 2021 йилги мавсуми якунларига кўра 3-поғонани банд этган «Олимпик» жамоаси Coca-Cola Суперлигада 12-ўринни эгаллаган «Машъал»га қарши ўтиш ўйинида майдонга тушади.
Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинини юқори даражада ташкил этиш, айниқса унда шаффофликни таъминлаш мақсадида 2 декабрь куни ўтказиладиган учрашувда Видео Ассистант Рефереэ тизимидан фойдаланиладиган бўлди. Учрашувда ВАР тизими ишлаши бўйича юборилган сўровни ФИФА тасдиқлади ва ўйинни «Пахтакор» стадионида ўтказишга рухсат берилди. Шу тариқа Coca-Cola Суперлига йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган учрашув аввалбошидан режа қилинганидек, «Жар» стадионида эмас, балки «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва 2 декабрь куни соат 16:00 да старт олади.
Ўтиш ўйини
2 декабрь, пайшанба
16:00 ОЛИМПИК — МАШЪАЛ
 

30.11.2021, 16:44 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш