Месси "Олтин тўп" ғолиблигидан кейин баёнот берди

«ПСЖ» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 2021 йилги "Олтин тўп" ни қўлга киритганидан сўнг баёнот берди. Бу Мессининг бутун фаолияти ютуқлар «банки» даги еттинчи шундай совриндир.
“Мен ҳар доим жамоавий ютуқларни биринчи ўринга қўйган бўлсамда, яна бир “Олтин тўп” ни олганимдан хурсандлигимни яширмайман. Аргентина терма жамоасидаги барча жамоадошларимга биз ўтказган ажойиб йил учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Барселонадаги собиқ жамоадошларим ва ҳозирги Париж Сен-Жермендаги жамоадошларимга ҳам раҳмат айтаман. Ва, албатта, оилам ва дўстларимга, шунингдек, мени қўллаб-қувватлаётган, ёнимда бўлган, менга ғамхўрлик қилаётган ва мени ҳар куни ривожланишимга ёрдам бераётган барча одамларга катта раҳмат. Уларнинг кўмагисиз бу натижалар бўлмасди. Шунингдек, ажойиб маросим ва мукофот учун Франсе Фоотбаллга раҳмат. Ҳаммани бағримга босаман! ” - деб ёзди Месси ўзининг инстаграм саҳифасида.
 

#Месси#ПСЖ#БаллонДОр

30.11.2021, 15:38 284 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш