Месси Левандовскидан атиги 33 овоз олдинда

France Football нашри томонидан 2021 йилнинг энг яхши футболчиси учун тақдим этиладиган «Олтин тўп» мукофоти ўз эгасини топди. Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси бу совринни еттинчи бор қўлга киритди.
ЛЪEқуипе нашри терма жамоалар мураббийлари ва сардорлари ҳамда нуфузли журналистлар иштирок этган овоз бериш жараёнининг якуний натижаларини эълон қилди.
Маълум бўлишича, Месси ҳамда Левандовскилар банд этган биринчи ва иккинчи ўринлар орасидаги фарқ унчалик катта эмас. Манбага кўра, Лео 613 овоз, Левандовски эса 580 овоз йиғишга муваффақ бўлишган. Учинчи ўриндан «Челси» ҳамда Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоргинё жой олган. Европа чемпиони 460 овоз тўплашга эришган.
Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор «ПСЖ» клуби футболчи мазкур совринни қўлга киритди.
Маълумот учун, Месси «Олтин тўп» учун курашда 14 йилда фақат бир марта (2018 йил) 2-ўриндан пастга тушган.
 

#messi #levandovski #oltintop #jorginyo

30.11.2021, 15:30 253 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш