Доннарумма клубини тарк этадими?

«ПСЖ» президенти Носир ал-Ҳелайфи италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг клубни тарк этиши ҳақидаги миш -мишларни инкор қилди, - деб ёзмиқда Фабрисио Романо ўзининг твиттер саҳифасида.
"Жанлуижи Доннарумма муҳим ўйинчи - у «ПСЖ» нинг кейинги мавсумларда муваффақият қозонишига ҳисса қўшади", - дея ал-Ҳелайфи сўзларидан иқтибос келтирмоқда Романо.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2021- йилда дунёнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 22 ёшли италиялик футболчи ўтган йилнинг энг яхши футболчиларини тақдирлаш маросимида Лев Яшин мукофотини олди.

30.11.2021, 10:11 267 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш