"Бу ажойиб соврин" - Томас Тухел "Йилнинг энг яхши жамоаси" соврини ҳақида

“Бу ажойиб соврин, чунки бизнинг клуб уни қўлга киритди.
Бизда жуда муваффақиятли аёллар жамоаси ва академияси бор. Ушбу мукофотни олганимиздан хурсандмиз. У ерда номзод бўлган кўплаб жамоалар бор эди", - дея Тухел сўзларини келтирмоқда ББС.
Бу йил германиялик мутахассис қўл остида «Челси» ЙЧЛ финалида “Манчестер Сити”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлди. Шунингдек, «аристократлар» УЭФА Суперкубогини ҳам қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси йилнинг энг яхши футболчиси бўлди. У фаолиятидаги еттинчи "Олтин тўп" ни қўлга киритди. «Бавария» ва Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски футболдаги энг нуфузли шахсий соврин учун рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин «Челси» ва Италия терма жамоаси ўйинчиси Жоржинёга насиб этди. «Челси» нинг яна бир футболчиси, франциялик НЪГоло Канте овоз беришда бешинчи ўринни эгаллади.

30.11.2021, 10:07 224 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш