Амалдаги Жаҳон ва Европа чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби Маттеус "Франсе Фоотбалл" қароридан ҳайратда

Жаҳон ва Европа чемпиони, 1990 йилги “Олтин тўп” соҳиби Лотар Маттеус “Олтин тўп” ни аргентиналик 34 ёшли «ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Мессининг қўлга киритганини ҳайрат билан изоҳлади.
“Тўғрисини айтсам, бундай танловдан кейин мен ҳеч нарсани тушунмай қолдим. Лионел Месси ва бошқа барча буюк номзод футболчиларга ҳурмат сақлаган ҳолда, ҳеч ким Левандовскичалик бунга лойиқ эмас эди. Франсе Фоотбалл ўтган йили ҳам унга мукофот бермади. Роберт 2020 йилда «Бавария» билан жуда кўп унвонлар қўлга киритди - у аллақачон тенгсиз.
Бироқ, биз фақат 2021 йилни ҳисобга олсак ҳам, бу қолганлардан яхшироқ эди. У Герд Мюллернинг 100 йиллик рекордини янгилади, яна ҳар бир мусобақада тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, миллий ва халқаро миқёсда ҳаммадан ўзиб кетди.
Месси Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогини ютган бўлсада, Парижда бутунлай рангсиз. Бензема ҳам ажойиб футбол кўрсатди, аммо «Реал» билан ҳеч нарса ютмади. Сўнгги ойларда Салоҳ ажойиб эди, лекин бу йил бошида узоқ вақт қуруқ ўйин ўтказди. Жоржинё, албатта, «Челси» ва Италия билан иккита жуда катта чемпионликни қўлга киритди, аммо у «Бавария» ҳужумчиси каби машҳур эмас. Ҳатто Роналду ҳам Роберт каби барқарор эмас эди. Унинг ғалаба қозона олмагани мен учун тушунарсиздир ", - дейди Маттеус.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Левандовски «Бавария» сафида барча турнирларда 20 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

30.11.2021, 09:50 289 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш