Хайрулла Ҳамидов: "Бугун Роналду ҳам, Месси ҳам "Франс футбол"ни бир туртиб ўтиб кетишди"

"Олтин тўп" маросимидан сўнг, таниқли футбол шархловчиси Хайрулла Ҳамидов бугунги воқеалар ҳақида фикр билдирди
"Бугун Роналду ҳам, Месси ҳам "Франс футбол"ни бир туртиб ўтиб кетишди. Криш ушбу соврин устида турган шахсни ёлғончиликда айблади, Месси "Роберт, ўтган йили сен ҳақли эдинг!" деди. Яъниким, ўтган йилни бўм-бўш ўтказиб юборган нашр ишини унинг маросимида эслаб ўтди.
2021 йил учун Лео ҳақли, бунга эътироз йўқ. Аммо Робертга ҳаққоний соврини ўрнига юпатувчи ўйинчоқ тақдим этган нашр шу йилдан бошлаб мавқеини анча йўқотди. Балки французлар шу билан Париж клубини ЕЧЛ финалида мағлуб этган «Бавария»дан алам олишгандир. Агар ПСЖ енгганида, Мбаппе ё Неймарга беришарди, деб ўйлайман. Хуллас, "Тҳе Бест" ўзи ўйлаганидан кўра вақтлироқ муҳим даражага чиқади шекилли",-дейди Ҳамидов

30.11.2021, 02:52 498 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш