Суперлига йўлланмаси «Пахтакор» стадионида ҳал бўлади

Маълумки, бу йил Про-лигада учинчи ўринни қўлга киритган МОҚ қошидаги «Олимпик» футбол клуби келаси мавсум Суперлига йўлланмаси учун ўтиш ўйинида иштирок этади. 2 декабрь куни кечадиган учрашув жойи ўзгарди.
Муборакнинг «Машъал» клубига қарши кечадиган баҳс дастлаб «ЖАР» стадионида ўтиши белгиланган эди. Бироқ мухлислар учун максимал қулайлик яратиш мақсадида ўйин «Пахтакор» марказий стадионига кўчирилди.
Бир ўйиндан иборат мазкур қарама-қаршилик 2 декабрь куни соат 16:00 да бошланади. Барча мухлисларни бўлажак беллашувда кутиб қоламиз.
Учрашувга кириш: БEПУЛ

29.11.2021, 20:05 112 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш