Юрген Клопп: "Биз барқарор, жиддий ва совуққон бўлишимиз керак"

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп ўз шогирдларидан хурсанд эмас. У «Саутгемптон»га қарши баҳсдан кейин шундай дейди:
"Барқарорлик ҳақида гапирганимда, очиғини айтишим керак, мен хурсанд эмасман. Негаки, биз ўйинда кўплаб имкониятларни қўлдан бой бердик. Менда дарвозабон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Аллисон ўз ишини яхши бажарди. Бирга бир вазиятлардан эса фойдаланишимиз шарт эди. Биз бу борада ишлашимиз лозим. Биз барқарор, жиддий ва ҳимояда иложи борича совуққон бўлишимиз керак. Биз доимо ҳар бир ўйинда иккитадан гол ура олмаслигимиз мумкин. Бу нарса анчадан бери такрорланиб келмоқда. Бу яхши, албатта".
«Ливерпул» ҳозирда 28 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Клопп жамоаси 17та ўйиндан бери рақиб дарвозасига 2тадан кўп тўп киритиб келмоқда. Бу Англияда 1927 йилдан бери илк бор юз берди.

29.11.2021, 19:38 88 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш