Рангник «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида илк интервьюсини берди

Бугун «Манчестер Юнайтед» раҳбатияти германиялик мутахассис Ралф Рангникни клуб бош мураббийи этиб расман эълон қилди.
Рангник таништирув маросимидан сўнг «қизил иблислар» бош мураббийи сифатида илк интервьюсини берди:
«Мен «Манчестер Юнайтед»га келганимдан жуда хурсандман ва бор эътиборимни бу мавсумни клуб учун муваффақиятли ўтказишга қаратганман. Жамоа иқтидорларга тўла. Менинг барча саъй-ҳаракатларим ушбу ўйинчиларга индивидуал маҳоратларини рўёбга чиқаришга ёрдам бериши учун бўлади».
Маълумот учун, мутахассис бундан аввал Россиянинг «Локомотив Москва» клубида «Спорт ва ривожланиш» бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рангникнинг «манкунианликлар» билан шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Шундан сўнг у икки йил давомида Англия клуби маслаҳатчиси бўлиб ишлайди.

29.11.2021, 19:05 133 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш