Анчелотти «Севиля» га қарши ўйиндан сўнг Винициусни мақтади. Нималар деди?

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти «Севиля» га қарши 15-тур учрашувидаги ғалабада жамоа ҳужумчиси Винициус Жуниорнинг ҳиссасини эътироф этди.
Учрашув 2:1 ҳисобида якунланиб, бразилиялик футболчи 87-дақиқада ғалаба тўпини киритди. Бу мавсумда Винициус барча турнирларда 11 та гол уришга муваффақ бўлди.
"Винициус - ажойиб футболчи. У ҳар доим жисмоний жиҳатдан алоҳида қобилиятга эга бўлган. Лекин, мени кўпроқ ҳайратга солаётгани унинг ажойиб голлар уриши. Дриблингда, яккама-якка курашда жуда кучли, шу қаторда у ажойиб голлар ҳам уради.
У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиш сари яна бир қадам ташлади. Асосийси, у бор эътиборини янада яхши ўйнашга қаратган» - дея Анчелотти сўзларини келтирмоқда Марса.

29.11.2021, 18:17 27 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш