«Рома» жиддий йўқотишга учради

Италия А Церийаси 14-туридан ўрин олган баҳсда «Рома» ўз уйида «Торино»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Мазкур ўйинда жамоа етакчиларидан бир Лорензо Пеллегрини ўзининг навбатдаги жароҳатини орттириб олди.
Римликлар бош мураббийи Жозе Моурино ОАВга берган интервьюсида италиялик футболчининг бир неча ҳафта давомида касалхонада бўлишини айтди. «Торино» билан бўлган ўйинда Пеллегрини бор-йўғи 15 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, ҳолос. Кейин эса жароҳати сабаб алмаштирилди.
Маълумот учун, Лорензо жорий мавсум А Церийада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, «бўрилар» Италия чемпионатининг 14-туридан сўнг 25 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

29.11.2021, 18:06 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш