«МЮ»да ўйнасанг, имконсиз нарса йўқ - Роналду

"Манчестер Юнайтед" нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду «Челси» га қарши Англия Премер-лигасининг 13-туридан ўрин олган ва дуранг билан якунланган учрашувдан сўнг ўз постини эълон қилди.
«Ҳали олдинда узоқ йўл бор, лекин «Манчестер Юнайтед» да ўйнаганингизда имконсиз нарса йўқ. Биз мақсадимиз йўлида охиригача борамиз!" - деб ёзди Роналду твиттерда. (https://twitter.com/Cristiano/status/1465051800466300934)
«Челси» – “Манчестер Юнайтед” учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди. “Қизил иблислар” сафида Жейдон Санчо «аристократлар» дарвозасига гол урган бўлса, Жоржинё ўртадаги мувозанатни тиклади.
Лондоннинг «Челси» жамоаси 13 ўйинда 30 очко тўплаган ҳолда Англия Премер-лигасининг 2021/2022 йилги мавсуми турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Юнайтед" (18) - 8-ўринда.
Шу кунгача Англия Премер-лигасида Криштиану Роналду 10 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

29.11.2021, 17:57 110 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш