«Наполи» Диего Марадона ҳайкалини намойиш этди

Италия А Сериасининг 14-туридан ўрин олган «Лацио» га қарши ўйин олдидан «Наполи» клуби афсонаси Диего Марадона ҳайкали намойиш этилди.
Ёдгорлик сурати неаполликларнинг расмий твиттер саҳифасида эълон қилинди.
Маросимда ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда 2006 йилги жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, фаолиятини «Наполи»да бошлаган Фабио Каннаваро иштирок этди.
Диего Армандо Марадона номидаги стадионга 40 мингга яқин мухлис ташриф буюрди. Ёдгорлик ҳайкалтарош Доминико Сепе томонидан яратилган. Яқин орада Неапол ҳукумати Марадона ҳайкали қаерга кўчирилиши ҳақида қарор қабул қилади.
Диего Марадона ўтган йили 60 ёшида вафот этган эди. Маълум қилинишича, у сурункали юрак етишмовчилигидан келиб чиққан ўткир ўпка шиши натижасида вафот этган.

29.11.2021, 09:50 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш