Лаутаро Мартинес: «Мен «Интер» рамзига айланишни хоҳлайман»

Бундан роппа-роса бир ой олдин «Интер» жамоа ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан шартномани узайтирганлиги ҳақида маълум қилинганди.
Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган «Венеция»га қарши баҳсдан сўнг аргентиналик футболчи ўз келажаги ҳақида гапириб, Миланда қолишга қарор қилганлигини таъкидлаб ўтди:
«Мен «Интер» рамзига айланишни хоҳлайман. Бу ерга 2018 йилда келдим ва ўша пайтдан бошлаб жамоа учун боримни бердим. Биз ҳозир чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак. Клуб ҳозирда мавжуд бўлган спорт формасини сақлаб қолиши лозим. Биз ўйиндан ўйинга тажрибали ва сабрли бўлиб бормоқдамиз. Бу бизга узоқ вақтдан бери биринчи марта Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишимизга ёрдам берди», - дея Лаутаронинг сўзларини келтиради «DAZN» нашри.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли форварднинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июньига қадар мўлжалланган.

28.11.2021, 22:22 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш