Неймар жиддий жароҳат олди

Франсиянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин. 
Франсия чемпионати 15-тур доирасида «ПСЖ» «Сент-Этьен» меҳмони бўлди. Мазкур учрашувда парижликлар жиддий йўқотишга учрашди. Жамоанинг бразилиялик юлдуз ҳужумчиси Неймар баҳс якунига етишига бир неча дақиқа қолганида тўпиғидан жароҳат олди ва майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди.
Маълумот учун, Париж гранди сафарда «Сент-Этьен» устидан 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Мазкур голларга Маркиньос (дубл) ҳамда Анхель ди Мариялар муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча бразилиялик футбол юлдузининг қанча вақтга сафдан чиққани номаълумлигича қолмоқда.

28.11.2021, 19:50 138 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш