Терма жамоада суниб колган юлдуз, клубда порламокда

Дортмунднинг «Боруссия»си форварди Эрлинг Холанд жароҳатидан тўлиқлигича тузалди.

Бу ҳақда жамоа устози Марко Розе хабар берди. 21 ёшли норвегиялик футболчи жамоа билан биргаликда «Вольфсбург»га қарши ўйин учун жўнаб кетади. Бироқ унинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Ўтган ойни Холанд жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Ушбу мавсумда у 10 ўйинда қатнашиб, 13та гол ва 8та ассист қайд этди.

28.11.2021, 18:10 76 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш