«Кекса синьора» қишда «ПСЖ» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Туриннинг «Ювентус» клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар ойнасида Париж грандидан футболчи сотиб олмоқчи.
«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Андре Эррера январ ойида Италияга кўчиб ўтиши мумкин. Унинг хизматларига шахсан бош мураббий Массимилиано Аллегри қизиқмоқда.
«La Rebubblica» нашрининг хабар беришича, туринликлар «Зенит»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Аксель Вицель номзодидан воз кечиб, парижликларнинг испаниялик футболчисига ўтишган. 
Маълумот учун, томонларнинг эҳтимолий келишуви 12 миллион еврога баҳоланмоқда. 32 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум «ПСЖ» сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришди.

25.11.2021, 21:05 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш