"Адолатсиз натижа." Хави - Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бенфика" га қарши ўйин ҳақида...

"Барселона" нинг 41 ёшли бош мураббийи ўзи бошчилигидаги Каталония клубининг Чемпионлар лигасидаги биринчи учрашуви натижаси ҳақида фикр билдирди. Гуруҳ босқичининг 5 туридан ўрин олган уй ўйинида кўк-анорранглилар “Бенфика”га қарши ўйнади (0:0).
“Биз “Бенфика” дан анча устун эдик ва ажойиб ўйин ўтказдик, шунчаки гол ура олмадик. Агар бу содир бўлганида, биз ажойиб ўйин ҳақида гапирган бўлардик. Мен ҳали ҳам оптимистман. Биз Барсамиз, бизда ўзгариш қила оладиган иқтидорли футболчилар бор. Лекин, бугун биз бор йўғи бир очкони қўлга киритдик ва бу жамоамиз учун адолатсиз натижа.
Бугун футболчиларнинг жисмоний ҳолатида муаммо йўқлигига ишонч ҳосил қилдик. Биз қилишимиз керак бўлган нарса ўйинчиларнинг гол уришга ишончини қайтаришдир. Келинг, январ ойида трансферлар ойнасида нима қилишимиз мумкинлигини кўриб чиқайлик, - деди Хави "Goal" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Киевнинг “Динамо” клуби еврокубоклардаги иштирок этишни давом эттириш имкониятини йўқотди. “Бенфика” 5 очко билан гуруҳда учинчи, “Барселона” (7) иккинчи, “Бавария” (15) пешқадамлик қилмоқда.

24.11.2021, 09:48 295 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш