Моуриньо ирқчиликда айбланди. «Рома» футболчиси эса ўз мураббийини ҳимоя қилди

Италия А Серияси доирасидаги ўйинда «Рома» ҳамда «Женоа» клублари ўзаро тўқнаш келишди. Иккинчи бўлим ўрталарида майдонга тушган Феликс Афена-Гьян дубл қайд этиб, Рим клуби ғалабасини таъминлади.
Мазкур ўйинда ўзини яхши кўрсатган Гьянга «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо қимматбаҳо туфли совға қилди. «Бўрилар» ҳужумчиси қутини очишидан олдин мураббий банан борлигини айтиб ҳазиллашди. Хабарларда айтилишича, мухлислар Жозенинг бу ҳаракати учун ирқчиликда айблашган. Бироқ, Афена-Гьян мураббийни ҳимоя қилди.
«Ҳаммани ишонтириб айтаманки, бу сўзлар мени ҳеч қандай ранжитгани йўқ. У гапларда ирқчилик намоён бўлмаганига ишонаман. Биринчи кунданоқ жамоа мени илиқ кутиб олди. Жамоадаги ҳамма биладики, мен жуда кўп банан истеъмол қиламан. Биз баъзан бу ҳақда ҳазил қилиб турамиз», - дея ҳужумчи хабар қолдиради ўз инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли форвард «Женоа»га қарши баҳсда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.

23.11.2021, 12:03 300 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш