Месси Хавининг «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланишига муносабат билдирди

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси, ҳозирда Франциянинг «ПСЖ» клуби сафида тўп сураётган аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси «кўк-анорранглилар» бошқарувига испаниялик мутахассис Хави Эрнандес келиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
«Бу инсон футбол ҳақида кўп нарсаларни билади. Хави ёш ўйинчиларга ўрнак бўлиши керак. Жамоа у билан юқори натижалар қайд этишига шубҳам йўқ», - дея 34 ёшли форварднинг сўзларини келтиради Goal.com сайти.
Маълумот учун, 41 ёшли мутахассис ноябрь ойида каталонияликлар бошқарувини қўлга олди. Томонлар ўртасида 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзоланди.

23.11.2021, 11:31 187 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш