Ансу Фатининг уйини тунашди

“Барселона” футболчиси Ансу Фатининг уйи “Эспанёл”га қарши Испания чемпионатининг 14-тур учрашуви вақтида тунаб кетилди, - деб хабар бермоқда Маrcа.
Ўғрилар юқори қаватга кириб, пул, заргарлик буюмлари ва соатларни олиб кетишган, футболчининг оиласи эса биринчи қаватда телевизор орқали Фатининг ўйинини томоша қилган. Турли хил шовқиндан сўнг Ансу Фатининг қариндошлари дарҳол полицияни чақирдилар. Патрул етиб келганида ўғрилар аллақачон ғойиб бўлишган. Ўғирлик содир этилган вақтда сигнализация ва видеокузатув камералари ҳам ўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу клуб афсонаси Хави учун "Барса" бош мураббийи сифатидаги илк учрашув вақти эди. 41 ёшли мутахассис икки ҳафта олдин Роналд Куман ўрнига "Барселона"ни қабул қилиб олди.
Каталония жамоаси ҳисобида 20 очко бор ва Ла Лига турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. "Эспанёл" (17) эса 11-ўринни эгаллаб турибди.

23.11.2021, 09:55 118 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш