"Мен ҳар доим айтганман, қачондир “Барселона”га қайтаман", -Лионель Месси.

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси Каталонияга қайтиш истаги ҳақида гапирди.
«Мен ҳар доим айтганман, қачондир «Барселона» га қайтаман, чунки бу менинг уйим, мен клубга қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилмоқчиман. Шубҳасиз, агар мен ўз ҳиссамни қўшиб, клубга ёрдам бера олсам, қайтишни истардим», - дейди Месси "Маrca" нашрига.
Маълумот учун, 2021 йилнинг августида Месси "Барселона" дан "ПСЖ" га ўтди. Аргентиналик футболчи 2003 йилдан 2021 йилгача Каталония клубини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда 34 ёшли аргентиналик форвард Франция 1-лигасининг 6 та ўйинида майдонга тушиб 1 та гол урди. Чемпионлар лигасида эса Месси уч ўйинда, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

23.11.2021, 09:50 187 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш