Левандовски йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

«Бавария» ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски «Tuttosport» нашри томонидан 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Иккинчи ўрин «Челси» ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоргиньога насиб этди. Кучли учликни Аргентина ҳамда «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Лионель Месси якунлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг яхши ёш футболчиси учун бериладиган «Golden Boy» мукофоти «Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педрига топширилди.

22.11.2021, 21:07 119 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш