Педри 2021 йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди

Италиянинг машҳур «Тuttosport» газетаси томонидан тақдим этиладиган «Golden Boy» мукофоти жорий йил «Барселона» ярим ҳимоячиси Педрига насиб этди.
18 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» таркибида барча мусобақаларда 56 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилги мавсумда Педри каталонияликлар сафида атиги 4 та ўйинда майдонга тушди, ҳолос. Айни дамда испаниялик ярим ҳимоячи мушакларидаги муаммолар сабаб касалхонага ётқизилган.

22.11.2021, 20:31 64 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш