Месси «ПСЖ»ни тарк этмоқчи

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси «ПСЖ» клубидаги фаолиятидан норози. Форвард Каталониянинг «Барселона» клубидагидек мунтазам равишда кўрсатган кўрсаткичлардан анча йироқлиги айтилмоқда.
«Tadofichajes» берган хабарга кўра, 34 ёшли футболчи жорий мавсум охирида жамоани тарк этишни ўйламоқда. Мессининг Париж гранди билан тузган шартномасида 2022 йил июн ойида томонлар ҳамкорликни эркин тўхтатиши мумкин бўлган банд ёзилган.
Эслатиб ўтамиз, Лео ўтган ёзда икки йиллик шартнома асосида «ПСЖ» таркибига келиб қўшилган эди. «Барселона»нинг молиявий муаммолари сабаб Месси янги клуб излашга мажбур бўлган.
Маълумот учун, аргентиналик форвард жорий мавсум Лига 1нинг олти ўйинида майдонга тушиб, битта гол урди, ҳолос.

22.11.2021, 12:12 467 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш