Руни Сульшер ишдан бўшатилгандан кейин «Манчестер Юнайтед» футболчиларига мурожаат қилди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни  Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилганидан кейин клубга мурожаат қилиб, жамоанинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди. Хусусан, Руни «Уотфорд»га қарши баҳсда «манкунианликлар»нинг ўйини ҳақида фикр билдирди:
«Мураббий сифатида нима бўлаётганини кузатиш мен учун оғир бўлди. Баъзи ўйинчилар хатога йўл қўйиб, шерикларини айблайдилар. Бундай қилиш керак эмас. Агар улар бир нарсага эришмоқчи бўлсалар, бирлашишлари керак. Бундан ташқари, улар тажрибали ўйинчиларга эга бўлган жамоа. Энди мухлислар кўз ўнгида яхши ўйин кўрсатиш керак», - дея Рунининг сўзларини келтиради «France Football» нашри.
Эслатиб ўтамиз, Уейн Руни футболчилик фаолиятини якунлаб, ҳозирда «Дерби Каунти» клубини бошқариб келмоқда. 36 ёшли мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

22.11.2021, 10:03 709 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш