«Барселона» «Арсенал» ҳужумчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт келажаги ҳақида бир қарорга келгани йўқ. Унинг «тўпчилар» билан шартномаси 2022 йилнинг июн ойида якунига етади. Клуб унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, форвардга Европанинг топ-клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Fichajes» берган хабарга кўра, Каталониянинг «Барселона» клуби Ляказеттни ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Кўк-анорранглилар» франсиялик ҳужумчини Серхио Агуерога муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Аргентиналик форварднинг футболдаги келажаги юрагидаги муаммолар сабаб сўроқ остида турибди.
Маълумот учун, Александрнинг хизматларига «Барса»дан ташқари «Манчестер Сити», «Ньюкасл» ҳамда «Интер» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ляказетт 2017 йилнинг ёзидан бери Лондон клуби сафида ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи жорий мавсум «тўпчилар» сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

21.11.2021, 23:59 231 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш