ПФЛ директори: "Етар майнавозчиликлар"

ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев Суперлига жамоаларини 16тага етказиш ҳақидаги гап-сўзларга кескин муносабат билдирди.
"Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш мавзуси тепасида футболимизни йиллар давомида расво қилиб келган шахслар турибди, деб биламан. Биз уларни номма-ном биламиз ва вақти келганда очиқлаймиз. Футболга бефарқ бўлмаган барчани спорт принципларига содиқ қолишга чақирамиз. Етар майнавозчиликлар",-дейди Имомхўжаев

21.11.2021, 23:49 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш