Сулшер айбдор эмас, хатони биз килдик

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа "Уотфорд"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. У бу ҳақда шундай дейди:
"Нима дейишни ҳам билмайман. Бугунги ўйиндан сўнг, гапириш ҳам ноқулай, очиғи. Менимча, бу ўйинимизни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Бунда мураббийни айблаб қўйиш жуда осон. Аммо баъзида натижада ўйинчилар айбдор бўлади. Қайерда хато қилганимизни билмайман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилгандик. Барибир нимадир хато кетганди. Бугун жуда ҳам ёмон ўйин кўрсатдик. Бу учун мухлисларимиздан кечирим сўрайман. Бу ўйин анчадан бери кўрсатган энг ёмони бўлади. "МЮ" каби клуб катта совринлар учун курашиши керак. Биз эса бу каби нарсалардан жуда узоққа кетиб қолдик. Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Бундан ортиқ гап айтиш қийин..."
Кеча "МЮ" меҳмонда "Уотфорд"га қарши 4-1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди

21.11.2021, 11:10 79 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш