Хави "Барселона" бош мураббийи сифатидаги илк ғалабаси ҳақида гапирди

41 ёшли испаниялик мутахассис Испания чемпионатининг 14-турида “Эспанёл” устидан қозонилган (1:0) илк расмий учрашув натижаси ҳақида фикр билдирди.
“Менга энг кўп ёққани “Барселона” футболчиларининг ўйинга бўлган муносабати бўлди. Албатта, яхшилашимиз керак бўлган нарсалар бор. Аслида улар жуда кўп, лекин биз энг яхши ҳолатда эмасмиз ва "Эспанёл" бизга жуда кўп муаммоларни келтириб чиқара олди. Аммо умуман олганда, бу ҳақли ғалаба ва натижа катта қувонч берди.
Мухлислар мени қабул қилишлари жуда ажойиб. “Камп Ноу”га қарийб олти йилдан бери келмаган эдим, атмосфера жуда ўзгарган, лекин ҳаммаси менга ёқди", - дея фикр билдиради Хави "Фоотбалл Эспана" га.

21.11.2021, 09:24 182 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш