Сулшер ишдан бўшатилган тақдирда "МЮ" ни вақтинча ким бошқариши маълум бўлди

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшернинг лавозимидан четлатилиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, вақтинчалик ким унинг ўрнини эгаллаши маълум бўлди .
Журналист Фабрицио Романонинг твиттерда қайд этишича , клуб раҳбарияти Майкл Керрик ва Даррен Флетчернинг номзодини маъқуллаган . "Юнайтед" нинг иккала собиқ футболчиси ҳам Сулшернинг мураббийлар штабида бор эди.

Эслатиб ўтамиз, 23-ноябр, сешанба куни “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Виллареал” билан меҳмонда ўйнайди. Кейин Англия премер-лигасининг 13-турида манкунианликлар Лондонга – “Челси”га сафар қилишади. Ушбу учрашув 28-ноябр, якшанба куни, Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

21.11.2021, 09:23 69 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш