Фаворит аниқ эмас

Англия Премьер Лигаси қайтмоқда. Афиша жиҳатдан 12-турнинг марказий ўйини Ливерпуль - Арсенал. Яқингача фаворит аниқ деган бўлардик. Ҳозир вазият ўзгарди. Ливерпуль шиддатли стартдан кейин сал секинлашди. Охирги иккита турда ютолмади. Брайтон билан дуранг, Вест Хэм билан мағлубият. 
Арсенал ғалабали серияда. Жадвалда улар ёнма-ён, тўртинчи ва бешинчи. Агар лондонликлар ютса Ливерпульдан ўтади ва тўртликдан чиқариб юборади. Чунки орада 2 очко фарқ. Бир пайтлар Арсенал тўртинчи ўринда юргани учун Венгер аут дейиларди. Ҳозир эса нормал натижа. Ҳеч ким Артета аут демай қўйди. Бу турда ҳам уч очко олса, Артета камида янги йилни мухлислар ёқимтойи даражасида кутиб олади. 
Бироқ Ливерпульнинг бир одати бор, кучли билан кучли ўйнаб қўяди. Энфилд атмосферасини бугун 22:30 дан бошлаб УзРепортда ҳис этишингиз мумкин. Биргамиз. 
Манба: t.me/Davron_Fayziev

20.11.2021, 11:53 53 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш