Бахтиёр Насирдинов: "Сўнгги тўрт йилда бу хаваскорлар бахсини Супер Шоу даражасига олиб чиқишга эришдик"

Сайтимиз орқали кўча футболини ёритиб бориш ҳақида хабар берган эдик. Natsional Paints супер шоу учрашувларини ташкиллаштириб келаётган Бахтиёр Насирдинов билан уюштирган интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 
Авваламбор ассалому алайкум. Сиз бу ишларга қачондан бел боғлаб қиришгансиз?
Ва алайкум ассалом. Бу ишларни бошлаганимизга келаётган январ ойида 25 йил тўлади. Биз хаваскор жамомизнинг номини «Подвал» деб атаганмиз. Шундан буён тинимсиз тарзда хафтада 2 марта ўйнаймиз ва ўйинларни ҳам ташкиллаштириб келамиз. Кичик суньий майдонлар очилгунча катта майдонларда ўйнаганмиз. 2012 йилдан бошлаб кичик стадионларга ўтдик. 2017 йил 9 ноябрьда менга бир фикр келиб қолди. Водийдаги 2-3 та тенг кучли жамоаларни ўзаро ўйнатиб бир кунда 2-3 та ўйинни ўтказишни режалаштирдим. Номини Natsional Paints Супер Шоу деб қўйганмиз. Бунда бизга хамкорлик қилиб келаётган қурилиш моллари ишлаб чиқарувчи Natsional Paints корхонаси яқиндан ёрдам бергани учун, хамда орзуимиздаги Супер Шоуни мухлисларга тухфа қилишда кўмаклашгани боис шундай номлар билан атаганмиз. Мана 4 йилдан буён шоу ўйинлар давом этади. Бу сафаргиси 203-рақамли шоумиздир. Авваллари биз хам майдонда ўйнардик хозир эса қариб қолгандан сўнг эски жамоамизнинг номини «Империя» деб ўзгартирганмиз. Янги клубга айлантирган холда унга ёшларни хам жалб қилганмиз ва унга «Подвал» деб ном қўйганмиз. 3-клубга бўлса "Natsional Paints" ёшлари деб ном берганмиз. Шу жамоаларда 2000-2002-2003 йилларда туғилган ўсмирдар ва ёшлар ўйнайди.
Учрашувларни ташкиллаштиришда жамоангиз борми яьни атрофизга одамларни йиғдингизми?
Асосан ўйинларни ўзим ташкил қиламан. Ёнимда мен билан бирга Шухрат ака Шокиров яқиндан ёрдам берган. Яна шу билан бирга Музаффар Отақўзиев бизнинг доимий мухлисимиз ва у хам қўлидан келганча ёрдамини аямайди.
Кўча футболини ривожлантиришда асосан нималарга эьтибор қаратасиз?
Энди мен сизга айтсам биз хусусий клуб бўла олмаганмиз. Бунга хомийнинг етишмаслиги асосий сабаб бўлди. Лекин яхши футболчи бўлиш учун хам яхши инсон бўлиш керак деганларидай кўча футболини ривожлантиришга ва қизиқувчидарни йиғишга, ўйинларни доимий ташкиллаштириб боришга харакат қиламан! Биз бу йўлда бахсларга белгиланган вақтда келадиган, спорт формалари жойида бўлган, рақибини хурмат қиладиган жамоаларни чорлаймиз. Чунки уларни кўрган мухлис яна шу беллашувларга ошиқади. Шу билан бирга хаммани хам биз ўйната олмаймиз. Асосан 2-3 йил кўча футболида юрган тажрибалиларни таклиф этамиз. Чунки, келган мухлис хам вақтига яраша ўйинни гувохи бўлишини истаймиз. Биз бунда чиройли ўйнайдиганларни секин-секин ўзимизга жалб қиламиз. Бу йўлда futbol_online.uz телеграм канали орқали кўпчилик билан боғланиб ишлаймиз.
Бизда асосан ўйинлар майдондаги икки жамоанинг розилиги билан тенг суммада пул тўланиб ташкилланади. Хозирга қадар Водий бўйича 200 талаб жамоа йиғилган. Шулар бир-бири билан бахслашаверади. Афсуски булар узоққа боришмаябди. Кимлардир 2-3 хафта, яна қайсидирлари бир йил ёки борса икки йилга етмоқда. Шундан сўнг тарқаб кетмоқда. Қувонарлиси бир хилгилари 10-15 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Сизга таклифлар бўлдими? Ёки сиз кичикроқ жамоаларга таклиф билан чиқдингизми?
Бу йўлда аввало мусобақа қилмаймиз балки, жамоалар ўртасида шунчаки рақобат хосил қилиб борамиз. Турли хил байрамларда, тўйларга атаб бирор бир хомий ташкиллаштирадиган бўлиб қолгудай бўлса биз биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар учун маьлум бир суммада нарх белгиламиз. Унда эрталабдан кечгача 8 жамоа иштирокида олимпия тизимида мусобақа уйуштирамиз! Бундай мусобақалар бир йилда 5-6 мартадан бўлиб туради. Асосийси эса Natsional Paints турнири хисобланади. Мақсадимиз мухлисларга чиройли ўйин қилиб бериш ва Ўзбекистон футболига оз бўлсада хисса қўшиш. Natsional Paints Супер Шоу бахсларида хеч қандай пул мукофоти ўйналмайди. Ўша куни мухлислар учун хақиқий кўнгил очар кеча ташкиллаш асосий мақсадимиз бўлади. Ўйинлар 25 дақидан 2 тайм ўтказилиб бир кунда 5-6 ўйин хам бўлиб туради. Бунда хеч қандай очколар берилмайди! Кўпроқ ўртоқлик тизимида ишлаймиз.
Ўйинларни ташкиллаштиришда futbol_online.uz телеграм каналимизда доим 10-20 та бахслар бўлиб туради ва ўшанда яхши ўйнаганларни саралаб оламиз. Сўнгра ўйинлар маьлум бир кунга келишилинади. Бахс сўнггида учрашувнинг энг яхшисини аниқлаймиз. Унга ўйиндан аввал хар икки жамодан келишилиб пул мукофоти ёки бирорта совға берамиз. Шу билан бирга ундан бир ояиз интервю хам оламиз. Ўз устумизда иложи борича профессионал тарзда ишлаб боришга харакат қиляпмиз. Энг қизиғи бизда хеч қандай олдиндан ўзимиз учун жамолардан мажбурий тўловлар олмаймиз. Шунчаки майдон хақи тўлаб қўйилса бас. Қиморлик хам қилмаймиз. Мен бу нарсани 25 йилдан буюн кўрмаганман. Ва амалда хам қилмайман.
Хозирча қайси жамолар йиғилган? Вилоятларда тўлиқ иш кетяптими? Ё хали тўлиқ ишлар йўлга қўйилмаганми?
Кўплаб мухлисларни келишини ўйласам бу ерда хеч қандай ғиррормлик ёки келишилган ўйинларнинг йўқлигини айтган бўлардим. Хамма келади, борини бериб ўйнайди. Биз сўнгги тўрт йилда бу хаваскорлар бахсини Супер Шоу даражасига олиб чиқишга эришдик. Хатто биз билан профессионал ўйинчилар хам келиб ўйнаб кетди. Шу билан бирга футзалда Олий-лига беллашувларида иштирок этаётганлар етишиб чиқди. Мисол учун Аваз Абдувалиев футзал бўйича «Пахтакор» билан Олий-лигада қатнашиб бу мавсум «АГМК» сафига бориб қўшилди. «Аснам» деган Наманганнинг оддий хаваскор жамоасидан миллий терма жамоа аьзоси Анасхон Рахматов етишиб чиққан. Асотцатсия кубогида аввалги МТЖ мураббийи Хосе Мария Мендес уни ўзи учун кашф қилди. Яна бир қатор ёш иқтидорлар хам Олий-лигага бориб қўшилди. Андижонда ташкил қилинган «МГТ-ТЕКСТИЛ» жамоасидан кўплаб футболчи Фарғонанинг «НЕФТЧИ» футзал клубида ўйнаб келмоқда.
Шунингдек  Абдурахмон Комилов хам футзалда ўз ўрнига эга бўлиб олди. Шахбоз Жумабоев хам айнан биз билан ўйнаб кейин юқори дивизионга йўл олди. Авваллари хам бу холат рўй берган. Баходир Валиев, Дониёр Тожибоев бунга мисолдир. Бундан кейин хам чиқади деб умид қиламан.
 
Ўзбекистонда кўча футболига эьтибор қаратишмайди. Менинг истагим бу нарсаларга кўпроқ қарашларини хохлардим. Хар бир вилоят бир ходимини жўнатиб, ўз клубига олса бўлади! Шу ерда жавлон ураётган болаларга клубда қандай қараса шундай эьтибор бериб, витаминлар бериб, физик жихаттан шуғуллантириб борса кўча футболидан хам кучли футболчилар етишиб чиқади. Чунки хаваскорлар футболида иқтидорлар кўп. Шуларни қидириб, топиб олиб чиқиш керак.
Хали келажак хақида унча кўп ўйлаганимиз йўқ. Асосан хозирда ишдан кейин мухлислар учун чиройли футбол қилиш. Энди, бирортаси (биздан бошқа) ташкиллаб қолгудай бўлса, ўзи ярқ этиб кўриниб қолади. Лекин биз ташкиллаштирган ўйинларнинг қизиқарли қилаётган нарса бу давомийлигидир. Дейлик мозийга қайтадиган бўлсак 1997 йилдан то 2012 йилгача катта майдонда, "Андижон Пахтачилиги" майдонида хафтада икки маротаба ўйнаганмиз ва шу аньана сақланиб қолинган. Охирги 4 йилда эса "Natsional Paints Супер Шоу" ўйинларида кетма-кет 6 тагача бахсни ўтказиб келмоқдамиз. Ва мана 203-супер шоуга етиб келдик. Бундай давомий бўлиб келиш осон иш эмас. Икки жамоани топиш, майдонни вақтига келишиш, уруш-жанжалдан холи қилиш бу оғир ишлар. Хатто мен сизга айтсам ўртамизда хакам хам йўқ. Баьзи бир ўйинларга хакам тайинладик аммо, улар хакамсиз яхши ўйнашмоқда. Хақиқий хаваскор. Буни келиб кўрганларнинг кўпи, мураббий бўладими ёки бошқа соҳа вакили, бизга эьтиборсиз ўтиб кетаётгани йўқ. Наманган Ёшлар Иттифоқи раиси бир неча бор тақдирлади. Асотцатсиядаги Аваз Мақсумов келиб ўйинларимизни томоша қилди. Юқори бахо берди. Улардан хам кенгайтириш бўича таклифлар чиқди. Лекин, мен бунга қаршиман. Зотан кўча футболи ўзи қандай бўлса шундай қолгани яхши.
 
200дан ошиқ супер шоу ўйинларини ўтказишга улгурган бугунги қаҳрамонимиз, сайтимиз учун баъзи бир статистик маълумотларни ҳам тақдим этди:
1. Супер шоу ўйинларида энг кўп катнашган жамоалар 
Fk.Podval ( деярли барчасида), FK.MILLION, Fk.Shaxrixon, Fk.Buloqboshi.
2.  Энг куп яхши ўйинчи бўлганлар:
Азиз Давронов , Акмал Юлдашев,Достон Исломов, Иба. 
3. Энг кўп мухлис йигилган жойлар:
Шахрихон ареналари,  Лимон арена, Хўжаобод, Қорасув ва Наманган ареналари.
4. Супер шоу ўйинларида энг кўп қатнашган футболчи:
Абдурахмон Усмонов.
5. Энг кўп уйинларга ташриф буюрган мухлислар:
Музаффар Отақўзиев  (деярли барчасида) Алижон хожи тоға
Эслатиб ўтамиз навбатдаги супер шоу ўйинлари 19 ноябрь жума куни Наманган шахридаги Оқ-ер аренада бўлиб ўтади. 
 
Алиакбар Абдуҳамидов суҳбатлашди

19.11.2021, 09:49 619 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш