Лемпард ишлашга тайёр

Челси собиқ бош мураббийси Френк Лемпард Премъер лигага қайтиши мумкин. Мавсум давомида унга қатор Премъер лига жамоаларидан келиб тушган таклифларни рад этганига қарамасдан у фаолиятини айнан Премъер Лига клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Охирги вақт Нюкасл, Кристел Пелес ва Норвичдан тушган таклифларни рад этган бўлсада ҳозирда Лемпард Лестер бош мураббийси лавозимини эгаллаши мумкин. Гап шундаки ҳозирда «Тулкилар»ни бошқараётган Брендон Рожерс Манчестер Юнайтедга мураббийси сифатида бош номзод саналмоқда. Агарда яқин вақт ичида Рожерс Манчестерга йўл олса Френк Лестер Сити бош мураббийси бўлишга тайёр

"Манчестер Юнайтед", «Лестер Сити», Рожерс, Фрэнк Лемпард

16.11.2021, 19:00 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш