Мундиальга чиқишга улгурган 9 жамоа номи маълум

Жаҳон чемпионатининг якшанба кунги саралаш ўйинлари натижаларига кўра, яна уч жамоа - испанлар, хорватлар ва серблар мундиальга йўлланма олди. Шундай қилиб, Жаҳон чемпионатининг тўққиз нафар иштирокчиси аллақачон маълум бўлди:
Қатар (турнир мезбони), Германия, Дания, Бразилия, Франция, Белгия, Хорватия, Сербия, Испания.
Қаратдаги Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг ноябр ва декабр ойларида бўлиб ўтади. Мундиальнинг бу вақтда ўтказилишига Қатарда июн ва июл ойларида об-ҳавонинг ҳаддан ташқари иссиқ бўлиши сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида 32 та терма жамоа иштирок этади.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан бошлаб иштирокчилар сони 48 нафарга кўтарилади.

15.11.2021, 12:50 106 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш