Барселонанинг келажаги дея қаралаётган футболчилар, Хавиниг издошлари. Улар кимлар? 1-қисм...

"Ла Масиа" битирувчиси ва футбол тарихидаги энг буюк марказий ярим ҳимоячилардан бири бўлган Хави "Барселона"нинг янги бош мураббийи бўлди.
Хави "Барселона"нинг асосий жамоасида 767 ўйинда майдонга тушди ва 25 та совринни қўлга киритди. Шу жумладан, саккизта Ла Лига ва тўртта Чемпионлар Лигаси, шунингдек, Испания миллий жамоаси билан икки марта Европа чемпиони ва 2010 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Оддий қилиб айтганда, у мутлақ афсона ва Барселонадаги уйида, Ла Масиада ривожланган.
Хави ўртамиёна маестро сифатида клуб афсонаси Пеп Гвардиолани қувиб ўтиш учун тезда юксак поғонага кўтарилди. Энди у яна Каталония клуби мураббийи сифатида Гвардиоланинг изидан бориб, ўша таниш Кройффист услубини қайтадан жорий этишга ва "Барселона"ни яна дунёнинг энг кучли клуби сифатида шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.
Ушбу улкан вазифани бажариш учун ("Барселона" ҳозирда лига пешқадами "Реал Соседад"дан тўққиз очко ортда қолмоқда) у дунёнинг исталган жамоаси ҳавас қиладиган ажойиб ёш ўйинчиларга эга. "Ла Масиа" ва Барселонанинг оқилона трансферлари натижасида Хави ихтиёрида бир қанча ёш иқтидорлар мужассам бўлди.
Бу ёш футболчилар кимлар, улар "Барселона" на келажагини ўзгартиришига умид қилса бўладими? Кўриб чиқамиз, 20 ёшдан кичик бўлган футболчилар (Риқуи Пуиг ва Сергино Дестдан узр сўраймиз) рўйхатини туздик!

Ансу Фати
Ёш: 19
Позиция: ҳужумчи
Барселонадаги ажойиб иқтидорлар ҳақида гапирганда, рўйхатингиздаги биринчи ном Ансу Фати бўлиши керак. 19 ёшли ҳужумчининг тезкорлиги, ўзига ишончи ва гол уриш инстинкти кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. 
Фати "Барселона" да гол урган энг ёш ва Ла Лига да гол тарихдаги учинчи энг ёш ўйинчи, шунингдек, Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш футболчи ва бу ёшга қадар Чемпионлар лигасида бирдан ортиқ гол урган илк футболчи бўлди. Яна бир факт, у Испания терма жамоаси тарихидаги энг ёш гол муаллифи ҳисобланади.
 
Фати 19 ёшга тўлганига ва жароҳат туфайли бир йил ўтказиб юборганига қарамай, асосий таркибда 18 ўйинда 9 та гол урди (51 ўйинда 17 та гол урди, шу жумладан, унинг дебют мавсуми ғалабалар билан тўла).
"Барселона" унга шунчалик ишонадики, Лионел Месси клубни тарк этганида, афсонавий рақамни Фатига топширди. 10-рақамли либос! У босимдан қўрқмайди ва ҳар қандай қийинчиликка дош беришга қодир. Энди Фати биринчи марта ўзининг ҳақиқий салоҳиятини намоён этиши учун тактик билимга эга бўлган мураббий қўл остида ўйнайди ва уни томоша қилиш янада мароқли бўлади.

Педри
Ёш: 18
Позицияси: ярим ҳимоячи
Фати жароҳати туфайли 2020/21 йилги мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборганида, ярим ҳимоячи Педри ўзининг вазминлиги, етуклиги ва маҳорати билан барчани ҳайратга солиб,   "Барселона" да ажойиб ўйинлар ўтказди. Дастлаб, у "Лас-Палмас" дан 5 миллион еврога эвазига жамоага келиб қўшилди ва Ла Лигада кучли рақиблар билан жисмонан рақобатлаша оладиган даражада қўпол плеймейкер сифатида кўриниш берди.
Кўпчилик Педрининг қисқа фурсатда бунчалик яхши даражага чиқишини кутмаганди. У ўзини "Барселона"нинг асосий таянчи сифатида кўрсатди ва мавсумда деярли барча ўйинларда қатнашди ("кўк-анорранглилар" сафида 56 ўйиндан атиги тўрттасини ўтказиб юборди) ва Испания терма жамоаси билан ҳам Евро-2020 ва Токио Олимпиадасида ўйнади. Педри ўзининг дебют мавсумида 73 ўйинда майдонга тушди.Хави қўл остида унинг жисмоний мустаҳкамлиги юқори даражада бўлиши керак, чунки, мураббий Педри салоҳиятининг юқори қирраларини ривожлантиради, дриблинги, узатмалари ва ёш футболчининг майдонни кўриш қобилиятини максимал даражада ошира олади.

Эрик Гарсия
Ёш: 20
Позицияси: марказий ҳимоячи
Фати олдинда, Педри ярим ҳимояда бўлса, Эрик Гарсия назарий жиҳатдан кейинги ўн йил давомида "Барселона" жамоаси умуртқа поғонасининг ҳимоя қисми бўлиши керак.
Бироқ, юқори босим ва тўпга эгалик қилишда устунлик қиладиган жамоада ўйнаш Гарсиянинг кучли томонларини максимал даражада ошириш (тўпни ўқиш, кўриш ва тақсимлаш) ва заиф томонларини минималлаштириш (жисмоний дуелларда ҳимоя қилиш) учун узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Вақт кўрсатади, имкониятлар бор. Хави уни ривожлантирилиши кутилмоқда.

Гави
Ёш: 17
Позицияси: ярим ҳимоячи
"Барселона" нинг Педридек битта ярим ҳимоячи бор деб ўйлаганингизда Гави ҳам келади. 17 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсумолди ўйинларида порлади ва ўшандан бери майдонда ўзини кўрсатмоқда.
Гави жуда яхши техник истеъдодга эга. Ўйинларда тинимсиз ҳаракат ва курашувчанликка мойил бўлиб, у жуда кўп сариқ карточкалар олган. У яхшироқ мураббий бошқаруви остида (яъни, Луис Энрике) у Испания терма жамоаси сафида порлади ва УЕФА Миллатлар Лигасидаги энг ёш испаниялик футболчи сифатида жаҳон даражасидаги баъзи рақиблардан устунлик қилди. Энди, Хави «Барселона» ни бошқараётганда, Гави қанчалик узоққа боришини тахмин қилиб бўлмайди.
 
Шехроз Жалғашев тайёрлади.

11.11.2021, 16:38 335 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш