Ишониш қийин бўлган футбол ҳақида 5 факт

1. Дунёдаги энг кўп томоша қилинадиган спорт тури Хитойда кашф қилинганини биласизми? Миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 75-ўринни қайд этиб турган мамлакатда футбол милоддан аввалги 476-йилда ихтиро қилинган ва у "Cужу" деб номланган экан.
2. Дунёдаги энг машҳур спорт тури
2018 йил июн ҳолатига кўра дунё аҳолисининг умумий сони 7,5 миллиард кишини ташкил этди. Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) 2001 йилда ўтказган сўровномага кўра дунё миқёсида тахминан, 240 миллион киши мунтазам равишда футбол ўйнайди.
2001 йилда дунё аҳолиси 6,19 миллиардни ташкил этган ва бу инсониятнинг деярли 4 фоизи дегани. Ажойиб эмасми?!
3. Дунёдаги энг кўп томоша қилинган спорт мусобақаси
ФИФА Жаҳон кубоги дунёдаги энг кўп томоша қилинган спорт турнири ҳисобланади. Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018ни умумий томошабинлар сони 3,572 миллиардни ташкил этган. Бу дегани дунё аҳолисининг ярми ушбу чемпионатни томоша қилган.
4. Энг кўп томоша қилинган спорт мусобақаси финали
Биласизми, Франсия ва Хорватия ўртасида бўлиб ўтган футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон кубоги финалини рақамли платформаларда ва оммавий равишда кузатган томошабинларни қўшса, умумий 1,12 миллиард кишини ташкил этади.
5. Энг йирик футбол мусобақаси
1999 йилда 2-Бангкок лигаси учун "Етти томон" мусобақасида камида 5098 жамоа қатнашган ва ўша турнирда 35 000 дан ортиқ ўйинчи иштирок этгани қайд этилган.

10.11.2021, 14:47 334 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш