«Бразилияча дафн маросими»

Кеча тунда Бразилия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди ва унда «Интернасьонал» ва «Гремио» клублари ўзаро тўқнаш келишди.
Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашув тугагач, жамоалар иштирокида катта муштлашув содир бўлди. Бу муштлашув «Интернасьонал» футболчилари томонидан қўзғатилди. Футболчилар ўз мухлисларидан «Гремио» логотипи туширилган картон тобутларни олиб, улар билан майдон бўйлаб югуриб чиқишди. Бу рақибнинг иккинчи лигага тушиб кетишига шама эди. Мазкур хатти-ҳаракатлар меҳмонларни ғазаблантирди ва натижада жанжал келиб чиқди. Муштлашув полиция ходимларининг аралашуви билан якунига етди.
Маълумот учун, жанжал натижасида икки футболчи қизил карточка билан жазоланди.

07.11.2021, 16:28 182 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш