#қизиқарли Бу қизиқ

Футболчилар либосидаги рақамлар нимани англатади? Илк марта бу амалиёт...
Футболчилар либосида рақамлар пайдо бўлганига 80 йилдан ортиқ вақт ўтди. Биринчи марта “Челси” ва “Арсенал” жамоалари 1928 йили рақамлардан фойдаланишга қарор қилган. Ўйинлар статистикасига кўра, ўша куни Лондон футбол клублари ўйинчилар либосида 1 дан 11 гача рақамлар бўлган. Бу амалиёт, фақат, 10 йилдан кейингина мутлоқ тартибга кирган ва ҳозирги кунга келиб рақам бу ўйинчиларнинг ўз ўрнини белгилаш ҳамда кўпчилик машҳур футбол юлдузларининг ажралиб турувчи белгисидир.
Айрим жамоалар рақамларни клуб фаолиятида муҳим ўрин тутган ўйинчиларга умбрбодга қолдиради. Масалан, “Милан” футбол клуби 6 ва 3 рақамларини жамоанинг собиқ сардорлари Барези ва Малдини номига  умрбод банд қилиб қўйишган, яъни, бу рақамлардан эндиликда ҳеч ким фойдалана олмайди.

31.10.2021, 19:22 200 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш