"Кристал Пелас" ва Заҳа Пеп Гуардиоланинг "тўйини" барбод қилди. Майдонда нималар бўлди?

Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги мураббий сифатида АПЛ да юбилей 200-учрашуви Заханинг кучли ва жўшқин шоуси туфайли барбод бўлди. Бу эса "Кристал Пелас" бош мураббийи Патрик Виейрага фаолиятидаги энг ёқимли ғалабалардан бирини тақдим этди.
Заха олтинчи дақиқадаёқ ҳисобни очди, Конор Галлагернинг голига ассист берди ва мезбонлар марказий ҳимоячилари Рубен Диас ва Эмерик Ляпортни анча тер тўкишга мажбур қилди. Бу эса биринчи бўлим якунида "Сити" футболчисининг майдондан четлатишига сабаб бўлди.
 "Сити" иккинчи таймни ажойиб тарзда ажойиб тарзда бошлади, аммо, ҳисобни тенглаштирувчи голни ура олмади. Бу Чемпионлар лигасининг мавсумдаги иккинчи ўйинида ва май ойидан бери ўз уйларида биринчи марта мағлуб бўлишди. 
Дастлабки голда  Заха тўпни Ляпортдан олиб қўйди, Галлагер билан узатмаларни амалга оширди ва бурчак ёпила бошлаганда Эдерсондан ўзиб кетди, дарвозабон доғда қолдирилди. Маълумот учун, "шаҳарликлар" ўз уйида 456 дақиқадан буён илк бор гол ўтказиб юборди.

30.10.2021, 23:24 252 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш