ЎзПФЛ: "Омад Насаф!"

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг телеграм каналида юртимиз номидан ОФК кубоги финалида қатнашадиган Қаршининг «Насаф» жамоасига атаб ёзилган пост ёзилди.
Постда қуйидагилар ёзилган:
«Насаф» ОФК Кубоги соҳибига айланганига 10 йил бўлди.
2011 йил 29 октябрь куни «Насаф» ОФК Кубоги финалида "Қувайт СК" жамоасини 2:1 ҳисобида енгиб, тарихда халқаро майдонда ғолиб бўлган биринчи ўзбекистонлик жамоага айланган.
Финал учрашувидаги голларни Илҳом Шомуродов ва Андрей Переплёткин киритган.
Артур Геворкян турнирнинг "Энг фойдали футболчи"си деб топилган. Иван Бошкович эса 10 та гол билан мусобақа тўпурарига айланган.
Шунингдек, «Насаф» ОФК Кубоги-2011 "Фаир Плай" совринига эга чиққан.
ЎзПФЛ «Насаф» жамоасига бу йилги финалда омад тилаб, чемпионликни такрорлашига тилакдош!

29.10.2021, 14:25 148 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш