Сулшер: «Энг зулматли» куним

Куни кеча Ливерпулга қарши Олд Траффорда бўлиб ўтган бахсдаги аламли 0:5 тарзидаги мағлубиятдан сўнг «Қизил Иблислар» устози ўз фикрларини билдириб ўтди
«Биз жамоа ёки индивидуал томондан ҳам яхши ўйин кўрсата олмадик. Ливерпулдек жамоага бу каби имкониятлар яратиб берса ўлмайди, афсуски биз яратиб бердик»
«Бу менинг айбим. Ўтган мавсумда Тотенҳемга 6:1 сифатида мағлуб бўлгандик. Лекин бугунги мағлубият аввалгисидан минг мартта аламли, чунки рақиб Ливерпул эди.»
«Шу кунгача ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида Манчестер Юнайтедда турли қийин кунларни бошимдан ўтказдим, лекин буниси мен учун »энг зулматли« кун.»
«Жамоамизда аввал ҳам бу каби вазиятлар бўлган ва биз ўз даражамизга қайта олганмиз. Бу сафар ҳам шунай бўлишига ишонаман»
«Жамоадан кетишим? Ҳали аниқ бирор гап эшитмадим. Кейинги ўйинга ва жамоани яхшироқ ўйин кўрсатишини таминлашга кўпроқ эътибор қаратябман.»

"Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед, "Манчестер Юнайтед", Оле Гуннар Сульшер

25.10.2021, 18:07 174 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш