Ҳалқни ўз бағрига олган стадион

Хар бир миллатнинг бошига қаро кунлар тушса хам нимадир ўзининг жозибаси билан ажралиб туради. Бизда хам шу кўриниш мавжуд. 70 йил ҳалқимизнинг устидан кетмаган СССР даврида хам ватандошларимиз ўзларининг ғурурига эга эди ва бу ҒУРУРнинг номи ПАХТАКОР билан ёнма-ён туриши футбол орқали элнинг борлигини англатган.  "Пахтакор" Марказий стадиони  одамларни 1956 йилдан бошлаб қабул қилган. Бу ўйингох ўша давр учун хам хашам ва сиғим жихаттан энг катталаридан бири эди. Биласиза бу ерда кимлар жавлон уришган? Генадий Крансницкий, Михаил Ан, Олим Ашуров, Владимир Фёдров. Улар майдонда харакат қилаётганлврида гўё бутун бошли мамлвкат инсонларининг юрагида топ сураётгандай бўларди. Зеро Тошкентдаги ушбу ўйингохдан ғалаба билан қайтиш Москваю бошқа Уругвай, ёинки бир давлат учун хам осон бўлмаган.  55 минг томошабинга мўлжалланган стадионда хамиша шунча мухлис келиб ҳалқнинг ўзлигини хам кўрсатиб қўйганини биламиз. Ушбу аренанинг меьмори Михат Булатов саналади. 1954-1956 йиллар оралиғида Тошкент марказида ҳашар йўли билан қурилган. 11 август куни Анҳор ёқасида қад кўтарган спорт мажмуаси фойдаланишга топширилган ва унга республикамизнинг етакчи жамоаси каби "Пахтакор" деб ном берилган. Янги стадионда биринчи учрашув 1956 йилнинг 20 августида бўлиб ўтган. 35 минг мухлис тошкентлик футболчиларнинг тбилисилик рақиблари билан баҳсини мириқиб кузатган. 19 сентябрда эса "Пахтакор" марказий аренаси дастлабки халқаро учрашувга мезбонлик қилган. Пахтакорчилар Албания пойтахти Тирананинг "Динамо" жамоаси билан куч синашиб, зафар қучишган. Шонли "Пахтакор" деб атайдмганимиз 1979-йил 11-августгача шу стадионда ўйнади. 
 Замонлар ўтиб энди бу ҳалқнинг дийдорига айланган маскан янгича кўриниш олди. Дастлаб стадионга 1996-йил қайта ишлов берилди! Сўнгра 
2008 йил стадион тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилди. Замонавий ўриндиқлар ўрнатилиб, ВИП ложаси қайтадан қурилди. Футболчилар, ҳакамлар ва мухлисларга имкон қадар яхши шароитлар муҳайё этилди. Хажм жихаттан эса 34 минг мухлис учун мўлжалланди. Ўйин давомида ишқибозлар хавфли вазиятларни замонавий табло ёрдамида томоша қилиб боришлари таминланди. 
 Хозир ҳам  шу майдондан етишиб чиқаётган иқтидорлар бисёр. Не-не даврларни кўрди бу ўйингох! Миллиёнлар ўйини бўлган футболни деб миллионлаб инсонлар ПАХТАКОРни қалбларида абадий сақлашмоқда.
 
 Алиакбар Абдуҳамидов тайёрлади

25.10.2021, 13:12 199 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш