Ўзбек футболи муҳлислари: "Илтимос, бизни бошқа азобламанг!"

Бир пайтлари олий лига номи билан юритиладиган миллий чемпионатимиз, бундан буёғига Суперлига деб аталишини эълон қилинганда биз мухлислар ана энди чемпионатимиз юксалади ва ривожланади деб ўйлаганларимиз бугунги кунда 100% адашганимизни кўрсатиб қўйди (яҳшиям амалда фоизлар 100 билан кўрсатилади, бўлмасам 1000% бўлармиди бу адашиш).
Суперлига номи билан юритила бошланган чемпионат олдинга силжиди деб ким ҳозир баралла овоз чиқариб айта олади? Ким? Менимча ҳеч ким айтолмайди, айтолмаса ҳам керак. Футбол ривожланиш ўрнига, ривожини топаётган футболимиз батамом ўсишдан тўҳтади.
Шу кунларда футбол хоҳишга айланиб қолди. УФА ёки ПФЛ хоҳлаганча иш тутади. Ҳакамлик ҳақидаку умуман гапиришга ҳожат йўқ (очиқ кўзлар майдонда юмилиб қолади). Азиятни эса фақат, фақатгина футболга меҳрини бағишлаган мухлислар чекади халос. Қайтараман, эшитинг футболимиз мутасадди раҳбарлари! Азиятни мухлислар чекади халос, сизлар эмас (сабаби улар бир пайтлари шу футбол орқали ўзларига қувончли онларни олишарди, ҳозир эмас).
Эссиз сизларга топширилган ўзбек футболи роли, кўпгина эссиз сизларга умид қилган жабрланувчилар оброзидаги мухлислик.
Барча нарсани адоғи бўлади, лекин ўзбек футболидаги «хунрезликлар» ниҳояси қачон якунига етишини ҳеч ким билмаса керак.
Ҳар ким ҳаётда бир нарса топиш учун ҳаракат қилади, лекин бизнинг ўзбек футболи эса ўз обрўсини йўқотиш билан овора (шуни ўрнига футболимизда тартибни ўрнатиш, уни юксалтириш муҳим эмасми?).
Гапираверсанг гап кўп оғиз чарчайди, ёзаверсанг қалам ожиз, эшитишга инсоният йўқ (бўлса ҳам, биздек оддий мухлисларни эшитишга, раҳбарларда ҳоҳиш йўқ).
Ҳакамларга айтар сўзим: Бу касбни эгаллаганлар- адолат, одиллик, оқилона қарорлар чиқариш кутиладиган шахслар ҳисобланишади. Ҳозирги кундаги футбол ҳакамларимизни қайси бирларида санаб ўтилган фазилатлардан бири бор? Борми ўзи? (Маъсулиятли касбни эгаллаб олган, бироқ маъсулиятсизлик етарлича).
Чемпионатдаги ноҳакликлар жабрини кўплаб чекяпмиз, бироқ роҳатини кўрмаяпмиз (мисол учун ОЧЛ баҳсларида қатнашаётган жамаоларимиз бу чемпионатни ҳам худди Суперлигамиз каби ҳис қилишяпти, «Насаф» эса бундан мустасно).
Футбол раҳбарларидан илтимосимиз, керак бўлса талабимиз биз мухлисларга 1996 йилгача, майли ҳеч бўлмаса 2000 йилгача бўлган миллий чемпионатимизни, ўзимизни олий лигамизни қайтариб беринглар. Бизга сизларни суперлиганглар тўғри келмади, сизларни олиб бораётган футбол сиёсатларингизга суперлига номи мутлақо тўғри келмас экан.
Фидоий мухлисларни бошқа азобламанг, ҳеч бўлмаса ўзбек футболига бўлган қизиқишларини сўндирманг.

24.10.2021, 13:23 411 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш