Гаврдиола: « У ажойиб жентелмен»

Манчестер Сити бош мураббийси Пеп Гвардиола Нюкасл собиқ мураббийси Стив Брюс ва ижтимоий тармоқларда унга бўлган ҳақоратлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 
«Стив мен Каталониядан келганимда менга жуда яхши муомалада бўлган ва ёрдам берган»
«Стив Брюс ва барча мураббийлар доим энг яхши натижага эришишни хохлайди. Жамият базида бизга энг ёмон кўринишда муомалада бўлади ва бу ижтимоий тармоқларда ҳам ўз аксини топади»
«Базида ютасиз, базида ютқазасиз лекин ҳеч ким бу каби муомалада бўлишга лойиқ эмас. Стивга ижтимоий тармоқлардаги ҳақорат сўзларга эътибор бермасликни ва оиласига руҳий куч тилайман»
«Умид қиламанки у яқин орада қайтади. Чунки у футболни севади ва яқин орада яхшироқ бўлиб қайтади. У ажойиб жентелмен»

"Манчестер Сити", «Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола, Нюкасл, Нюкасль, Стив Брюс

23.10.2021, 17:27 126 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш