Моҳамед Салаҳ қолмоқчи

29 ёшли мисрлик ҳужумчи Қизиллар сафига қўшилгандан буён 214 та ўйинда 137 та гол киритди. 
Салаҳнинг ҳозирги шартномаси кейинги мавсум охирида тугайди ва у СкйСпортс нашрига берган интервьюсида шу ҳақида гапириб ўтди:
«Бу менга боғлиқ бўлган нарса эмас, лекин агар мендан сўрасангиз жоним билан футболдаги охирги кунимга қадар шу ерда қолган бўлардим. Бу масала клуб нимани ҳоҳлашига боғлиқ»
«Ҳозирги пайтда мен ўзимни Ливерпулга қарши ўйнашимни тасаввур қила олмайман. Бу жуда қийин. Бу ҳақида гапирмоқчи эмасман, лекин бундан жуда ҳафа бўлган бўлардим»
Ливерпул якшанба оқшомида Манчестер Юнайтедга қарши бахс олиб боради ва Салаҳ бу ўйинда кетма-кет 10та ўйинда гол уриш учун майдонга тушади

"Ливерпуль", Муҳаммад Салах

23.10.2021, 17:25 108 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш