Роналду: "Орзулар театри ёнмоқда!"

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Aталанта"га қарши ўйиндаги "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабасига ҳиссий муносабат билдирди. 
Учрашув Манчестер шаҳридаги "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтди ва 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Роналду еса ғалаба тўпини киритди.
“Ҳа! Орзулар театри ёнмоқда! Биз тирикмиз! Бирлашганимизда, биз қачон таслим бўлмаймиз! Бу - Олд Траффорд!"- деб ёзди Роналду Инстаграм саҳифасида.
Еслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини 2 ноябр куни сафарда "Aталанта"га қарши ўтказади.

22.10.2021, 22:27 205 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш