Нохуш хабар! "Насаф" йетакчиси учун мавсум якунланди

Хабарингиз бор, "Насаф" ОФК Кубоги ҳудудлар аро финалида Ҳонконгнинг “Ли Ман” жамоаси билан куч синашди, тўрт бўлим давом етган беллашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Ушбу беллашувда "аждарлар" ҳимоя қўрғонларидан бири бўлган Ҳусниддин Aлиқулов 56-дақиқада жароҳат сабабли алмаштирилганди.
"Тиббий текширувларда аниқланишича, Ҳусниддин Aлиқуловнинг умров суяги ёпиқ синган. Ҳусниддин бугун жарроҳлик амалиётини ўтади. Ҳимоячи мавсум сўнгига қадар жамоасига ёрдам бера олмайди", -дея ёзмоқда клуб матбуот хизмати.
Ҳусниддинга шифо сўраб, тезроқ "Насаф" сафига келиб қўшилишини тилаб қоламиз.

21.10.2021, 22:56 342 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш