Қачон қайтасан Арсенал?

Ҳаалланд ва Мпаббе футболнинг янги дахолари даражасига кўтарилябди, Месси ва Роналдо жамоаларини ўзгартирди, Нюкасл энг бой клублар қаторида пешқадам ва албатта Олтин Тўпнинг бу йилги давогарлари. Оҳирги кунларда футбол оламида шундай янгиликлар. Аммо айни шу воқеалар билан биргаликда балким молиявий, балким бошқарувдаги ва ёки балким кадрлардаги муаммолар туфайли бир афсонавий жамоа чўкиб бормоқда. 
Арсенал. 
Арсенал мухлислари мени қанчалик ёмон кўрмасин бу ҳозирда айни ҳақиқат. Ачинарли ҳолат. Лондонинг бошқа бир жамоасига,Челси, мухлислик қилсамда, ҳамшахар рақиб клуб ютқазиши менга завқ берсада, Чемпионлик учун давогарлар яна биттага камайган бўлсада афсонавий Арсенални бу ҳолатда кўриш ачинарли. Бир пайтлар Европанинг чинакамига Топ клублари қаторида саналган, Туманли Албионда ўша машхур Сер Алекс Фергусон жамоаси билан елкама екла рақобат қила олган, Премиер Лигадаги энг узоқ мағлубиятсиз серия қайд этиб «The Invincibles» - «Енгилмаслар» номига эришган Арсенал бугун чўкмоқда. Қанчалик қўпол бўлмасин Арсенал Англия чемпионлиги учун бир анча йиллардан бери давогар ҳисобланмай қўйди. Катта турнирлардан фақатгина Англия Кубогида Арсенал асосий давогар саналиб келмоқда. Охирги мартта Европа Чемпионлар лигасида қайси йили қатнашгани эсингиздами? 2016-17 йилги мавсум. Бавария билан икки ўзаро ўйинда умумий ҳисоб 10-2. Ўтган мавсумдаги ўйини билан бу мавсумда Европа миқёсида ўтказиладиган турнирлардан биронтасида ҳам жой ола оламади, ҳатто янги ташкил этилган Конференциялар Лигасида ҳам. Англиянинг бошқа жамоалари учун бу балким нормал ҳолатдир, лекин Арсенал учун мен жуда ачинябман. 
Тиерий Анри, Денис Беркамп, Роберт Пирес, Тони Адамс, Сол Кембел, Ван Перси, Марк Овермарс, Патрик Виера. Эҳҳей яна қанча қанчасини ёзмадим. Арсенални юқориларда олиб юрган футболчилар. Айниқса охиргиси хозирда мураббий ва унинг жамоасига қарши Арсеналнинг ўйни мени бу мақолага илҳомлантирди. 8-тур. Эмирейтс Стаиони. Арсенал - Кристал Пелес. Англия чемпионати қанчалик рақобатга бой бўлмасин тан олиш керакки бу икки жамоа ном жиҳатидан ҳам бир хил даражада эмас. Бир қарашда Арсеналдек жамоа Кристел Пелсени янчиб ташлаш керак. Энг камида қийинчиликсиз ғалаба. Биз шунақа сценарийга ўрганганмиз. Лекин охирги дақиқалардаги дурангга олиб келган гол ва футболчиларнинг ўзида йўқ қувончини кўрдик ҳалос. Тўғри, ҳар бир гол ўзига яраша завқли, айниқса охирги дақиқалардаги. Бироқ, ишончим комилки оша афсонавий Арсеналнинг ҳақиқий ўғлонлари бўлганида бу натижадан уятишган ва керак бўлса мухлислардан узр сўрашган бўларди. Йўқ, бу гап билан Кристал Пеласни ерга урмоқчи ёки Арсенал футболчиларини айбламоқчи эмасман. Шунчаки футболда даража тушунчаси бор ва Арсеналнинг Топ даражаси бора бора Кристел Пелесдек ўртамиёна жамоалар даражасига тенглашиб бормоқда ва бу асл футбол мухлиси сифатида мен учун жуда ачинарли. Бир пайтлар футбол келажаги деб аталган Аубамеянг, Ляказет, Пепе, Сака каби футболчилар Чемпионлар Лигаси ярим финалию, финалида шу каби голлар уриб ҳурсанд бўлишга лойиқ аслида. 
Ҳаммаси нимадан бошланди ўзи? Қачон Арсенал чўкишни бошлади? Баъзилар бу ҳолатни Арсен Венгернинг кетиши билан боғлиқ деса, кимлардир айнан унинг охирги мавсумларида бу жараён бошланган дейди.  Арсен Венгернинг охирги мавсумларида Арсенал 4-рақамли жамоа деб кўп танқид қилишди. Чунки кўп бор 4-ўринда Англия Премиер Лигасини якунлар эди.  Доим нимадир етишмас эди жамоага. Мураббий қариди, унинг тушунчалари замонавий футболга мос келмайди дейишди. Кетти Арсен. Энди 4 ўрин ҳам орзудек кўринябди. 
Биласизми, Арсеналнинг ҳозирги ҳолати менга Пиоли давридан аввалги Миланни эслатябди. Италиянинг шонли тарихга эга жамоаси ҳам чўкканди. Пиоли келди ва секин асталик билан Миланни эски ўринларига қайтармоқда. Жамоа йирик турнирларга қайтди ва муносиб иштирок этмоқда. Арсеналнинг Пиолиси ким бўлади. Артетами ёки бошқа мураббий? Ҳозирги ҳолатга кўра мухлислар ҳам, клуб рахбарияти ҳам унга ишонч билдирмоқда. Менимча бошқа мураббий олиб келиш керак. Тажриба ва футбол оламида ном қозона олган мураббий. Ҳозирги футболчилар даражаси шуни тақазо этади.
Арсенал бундай даражага лойиқ жамоа эмас ва умид қиламизки яқин кунларда унинг чинакам қутқарувчиси келади ва биз оша шонли тарихга мос Арсенални кўрамиз

Сайдулло Исроилов

Анри, Арсенал, Артета, Виэоа

21.10.2021, 20:59 258 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш